Астанада 3 йил ичида 15 та Ўқувчилар саройи қурилади
«Бугун бир қатор мактаблар ва Ўқувчилар саройи қурилиш ишларининг бориши билан танишдим. Масалан, айни пайтда 14 та мактабда қурилиш ишлари олиб борилмоқда, шундан 11 таси янги ўқув йилида фойдаланишга топширилади. Бу мактаблар янги туманларда, ўнг қирғоқда, аҳоли пунктларида жойлашган.
Давлат раҳбари топшириғига кўра, Астана шаҳрида яқин икки йилда «Қулай мактаб» миллий лойиҳаси доирасида 24 та мактаб қурилади. Улар 90 мингга яқин ўқувчи ўрни (2 смена) очиш имконини беради», - дейди шаҳар ҳокими.
Тез орада Ўқувчилар саройининг янги биноси фойдаланишга топширилиши ҳақида ҳам маълум қилди.
«Бу йил ёзда Ўқувчилар саройини очамиз. Турон шоҳ кўчасида жойлашган 5 қаватли бино хусусий сармоя ҳисобидан қурилмоқда. Майдони 7500 квадрат метр бўлиб, спорт ва ижодий заллардан ташқари 25 метрлик бассейн ҳам бўлади. Бундан ташқари, кўпроқ болаларни қамраб олиш учун уч йил ичида 15 та Ўқувчилар саройи қуришни режалаштирганмиз. Шу йилнинг кузида улардан бештасини қуришни бошлаймиз», - дейди Женис Қасимбек.