Астанада 24 та мактаб очилди, улардан 16 таси қулай мактаблардир

ASTANA. Kazinform - Астана ҳокими Женис Қасимбек Instagramдаги саҳифасида пойтахтда янги мактаблар очилиши ҳақида ёзди.

жайлы мектеп
Фото: gov.kz

«Яна тўртта қулай мактаб очдик. Улар Сарайшиқ, Есил, Нура туманларида жойлашган. Бир ой ичида яна мактаб очамиз. Шу тариқа очилган қулай мактаблар сони 16 тани ташкил этди. Ўқув йили бошидан буён 24 та мактаб қурдик», - деди ҳоким.

Давлатимиз раҳбарининг миллий лойиҳаси доирасида қулай мактаблар барпо этилаётганини такидлади.

жайлы мектеп
Фото: gov.kz

Масалан, “Отау” микрорайонида (Сарайшиқ тумани) мактаб йўқ эди. Болалар бошқа таълим муассасаларига боришлари керак эди. Ҳозир бу ерда 4 минг ўқувчига мўлжалланган (икки сменали) мактаб очилди.

жайлы мектеп
Фото: gov.kz

«2024-2025 йилларда жами 24 та мактаб янги форматда қурилади. Улардан 16 таси тайёр. Қулай мактаблар икки сменада 90 мингга яқин ўқувчи ўрни очиш имконини беради. Ушбу таълим муассасалари шаҳарнинг барча туманларида жойлашган. Келгуси йилларга ҳам тайёргарлик кўряпмиз. Масалан, 2025 йилда 20 га яқин мактаб қуриб фойдаланишга топширишни режалаштирганмиз», – деб ёзади Женис Қасимбек.

жайлы мектеп
Фото: gov.kz

 

Сўнгги хабарлар