09:31, 14 Декабрь 2023 | GMT +5
Астана “Ёшлар” театри “Айтматов ва театр” халқаро фестивалининг бош совринига эга бўлди
“Ёшлар” театри жамоаси ёзувчи Чингиз Айтматов таваллудининг 95 йиллигига бағишланган VI Халқаро “Айтматов ва театр” фестивалида иштирок этди, дея хабар беради Kazinform ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Фестиваль 7-12 декабрь кунлари бўлиб ўтди. Ш.Айтматов (“Қиёмат”, “Жон азоби”, “Асрга татигулик кун”, “Оқ кема”), О.Бўкей (Етим бўта) ва Р.Муқанова (”Абадий бола сиймоси”) асарлари асосида саҳналаштирилган “Қиёмат” трагедияси билан иштирок этди.
Спектакль режиссёри - Қозоғистон Республикаси Давлат мукофоти совриндори Нурқанат Жақипбай.
Фестиваль якунига кўра, “Ёшлар” театри “Гран-при” билан тақдирланди.