21:24, 24 Июль 2023 | GMT +5
Астана яқинида иккинчи аэропорт қурилиши мумкин
ASTANA. Kazinform – Астана бош режасида пойтахт чегарасидан қарийб 20 километр узоқликдаги Қарағанди йўналишидаги шаҳардан чиқишда иккинчи аэропорт учун жой ажратиб қўйиш зарурлиги қайд этилган. Астана шаҳар архитектура ва шаҳарсозлик, ер муносабатлари департаменти бошлиғи ўринбосари Аян Смағулов таҳририятга берган жавобида ушбу объектга изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Янги аэропортни режалаштиришга келсак, ҳудудни келажакда резерв учун сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ушбу қарор «Астана шаҳрини режалаштириш ва қуриш» меъёрий талабларига жавоб беради», – дейилади жавобда.
Бошқарув маълумотларига кўра, иккинчи аэропорт ҳудуди ва қурилишни молиялаштириш манбаси ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
«Бош режада фақат янги аэропорт учун ҳудудни сақлаб қолиш зарурлиги кўрсатилган», – деди Аян Смағулов.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай