10:27, 23 Август 2023 | GMT +5
«Астана» веложамоаси «Реневи тури»да иштирок этадиган таркибини маълум қилди
ASTANА. Kazinform - Қозоғистоннинг «Астана» веложамоаси Бельгия ва Нидерландия йўлларидаги «Реневи тури» кўп кунлик велопойгасида иштирок этади, деб хабар беради Кazinform веложамо матбуот хизматига таяниб.
Кейс Бол, Евгений Гидич, Глеб Брусенский, Давиде Мартинелли, Джанни Москон, Глеб Сирица ва Дмитрий Груздев стартга чиқишади.
Пойга Бельгия ва Нидерландия ҳудудида 23-27 август кунлари бўлиб ўтади.