Астана ва Токио икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

ASTANА. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алибек Бақаев ва Япония Ташқи ишлар вазирлиги Европа бўйича бюроси бош директори Масаши Накагомэ билан бўлиб ўтган музокаралар чоғида Қозоғистон ва Япония ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати муҳокама қилинди.

Астана ва Токио икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Фото: ҚР ТИВ

Учрашувда стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий муносабатларни жонлантириш, шунингдек, икки томонлама шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтиришнинг асосий жиҳатлари ҳар томонлама кўриб чиқилди.

Астана ва Токио икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Фото: ҚР ТИВ

 

Бундан ташқари, БМТ ва МАГАТЭ каби кўп томонлама тузилмалар доирасидаги мувофиқлаштиришнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар бўлажак “Марказий Осиё + Япония” Мулоқотининг биринчи Саммити муҳимлигини таъкидладилар.

Астана ва Токио икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Фото: ҚР ТИВ

 

А.Бақаев мамлакатлар ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, стратегик шерикликни янада ривожлантиришга ҳисса қўшишга қаратилган олий даражадаги ташрифларни ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

Ўз навбатида М.Накагомэ транспорт, логистика, кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ва “яшил” иқтисодиёт каби устувор йўналишларда ҳамкорлик салоҳияти ҳақида маълумот берди.

Музокаралар якунлари бўйича суҳбатдошлар Қозоғистон ва Япония ўртасидаги самарали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида ташқи сиёсат идоралари даражасида яқин мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.

Сўнгги хабарлар