Астана ва Душанбе ўртасида тўғридан-тўғри рейслар апрель ойида очилади

Апрель ойида Қозоғистон ва Тожикистон пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам авиақатновлар очилади, деб хабар беради Kazinform агентлиги ҚР Душанбедаги элчихонасига таяниб.

самолет
Фото: Мақсат Шағирбаев/Kazinform

Қозоғистоннинг Тожикистондаги элчиси Валихан Туреханов ва «Сомон Эйр» авиакомпанияси бош директори Абдулқосим Валиев Астана ва Душанбе ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам авиақатнов очиш масаласини муҳокама қилди.

Томонлар пойтахтлар ўртасидаги тўғридан-тўғри авиақатновлар Қозоғистон ва Тожикистонни янада яқинлаштириши, икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий, сайёҳлик, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилишини мамнуният билан қайд этдилар.

Прямое авиасообщение между Астаной и Душанбе откроется в апреле
Фото: ҚР Тожикистондаги элчихонаси матбуот хизмати

Душанбе-Астана йўналиши бўйича биринчи рейсни амалга ошириш маросими Қозоғистон Республикаси элчихонаси, «Сомон Эйр» авиакомпанияси ва Тожикистон фуқаро авиацияси қўмитаси, шунингдек, дипломатик корпус ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида 2 апрель куни ўтказилиши режалаштирилган. 19 апрелдан бошлаб Астанага парвозлар ҳафтасига икки марта – сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Сўнгги хабарлар