Астана ва Батуми ўртасида парвозлар қайта тикланмоқда

самолёт
Фото: pixabay.com

ASTANA. Kazinform - SCAT авиакомпанияси жорий йилнинг 8 июнидан бошлаб Астана-Батуми йўналиши бўйича ҳафтасига икки рейс частотаси билан парвозларни қайта йўлга қўйишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Kazinform Фуқаро авиацияси қўмитасига таяниб.

Парвозлар сешанба ва пайшанба кунлари «Боинг-737» самолётларида амалга оширилади.

Шунингдек, жорий йил июль ойидан рейслар частотаси ҳафтасига уч мартагача оширилиши кутилади.

“Доимий авиақатновларнинг йўлга қўйилиши Қозоғистон ва Грузия ўртасидаги туризм, маданий ва ишбилармонлик ҳамкорлигини янада ривожлантиришга хизмат қилади”, — дейилади Фуқаро авиацияси қўмитаси хабарида.

Сўнгги хабарлар