Астана шаҳридаги турнирда жаҳон енгил атлетика юлдузлари йиғилади
ASTANA. Kazinform - 27 январь куни Астанада енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотларда World Indoor Tour Gold сериясидаги биринчи нуфузли турнир – Astana Indoor Meet for Amin Tuyakov Prizes совринлари учун мусобақа бўлиб ўтади. Мусобақага 45 мамлакатдан Олимпия чемпионлари, жаҳон рекордчилари, унвонли спортчилар келади, дея хабар беради Kazinform пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

World Indoor Tour Gold - машҳур «Бриллиантовая лига» сериясининг ёпиқ эквиваленти бўлиб, ҳар йили дунёнинг энг яхши спортчиларини бирлаштирган ҳолда ўтказилади.
Астанадаги мусобақага Токио Олимпиадаси, жаҳон, Европа чемпиони, 12 карра жаҳон рекордчиси швециялик Арман Дюплантис, 200 м масофага югуриш бўйича Олимпия олтин медали совриндори, эстафета бўйича жаҳон чемпионати ва 2023 йилги «Бриллиантовая лига»си финали ғолиби, канадалик Арне де Грассе, 60 метрга тўсиқлар оша югуриш бўйича икки карра жаҳон чемпиони, Олимпиада кумуш медали совриндори америкалик Ниа Али, 100 метрга тўсиқлар билан югуриш бўйича жаҳон чемпионати олтин медали совриндори, ушбу тоифадаги рекордчи, сўнгги учта «Бриллиантовая лига»си финалининг ғолиби, нигериялик Олуватобилоба Айомиде Амусан каби спорт юлдузлари келади.
Astana Indoor Meet for Amin Tuyakov Prizes совринлари учун қуйидаги турдаги мусобақалар режалаштирилган:
Эркаклар учун:
- 60 метрга югуриш
- 400 метрга югуриш
- 3000 метрга югуриш
- 60 метрга тўсиқлар билан югуриш
- Таянч билан сакраш
- Ядроулоқтириш
Аёллар учун:
- 60 метрга югуриш
- 400 метрга югуриш
- Миля югуриш
- 60 метрга тўсиқлар билан югуриш
- Баландликка сакраш
- Узоққа сакраш
Ҳар йили World Indoor Tour Gold тақвими дунёнинг фақат еттита шаҳрини ўз ичига олади:
Астана, Қозоғистон (2024 йил 27 январь)
Острава, Чехия (2024 йил 30 январь)
Бостон, АҚШ (2024 йил 4 февраль)
Торунь, Польша (2024 йил 6 февраль)
Льевен, Франция (2024 йил 10 февраль)
Нью-Йорк, АҚШ (2024 йил 11 февраль)
Мадрид, Испания (2024 йил 23 февраль)
Пойтахтдаги мусобақага 45 давлатдан 136 нафар спортчи тўп суради.
Жаҳон енгил атлетикаси талабларига кўра, ҳар бир йўналиш бўйича соврин жамғармаси камида 7 минг АҚШ долларини ташкил этади.
World Athletics Indoor Tour - бу 2016 йилдан бери ўтказиб келинаётган ёпиқ атлетика мусобақаларининг йиллик сериясидир.
Расмий турнир дастури старти 27 январь куни соат 15:00 да бўлиб ўтади. Томошабинлар учун кириш тадбирдан бир соат олдин очилади.