Астана шаҳрида турли этник гуруҳлар вакиллари “Көрісу күні” ни нишонлади

ASTANA. Kazinform - Астанада оналар ва оқсоқоллар кенгашлари, «Ассамблея жастары» РЖБ ёшлари ва турли миллат вакиллари “Көрісу күні”ни нишонлади, дея хабар беради Kazinform агентлиги пойтахт ҳокимлигининг расмий сайтига таяниб.

Байрам
Фото: Астана ҳокимлиги

Дўстлик уйида бўлиб ўтган байрам тадбирида Ассамблея аъзолари Амал кунида ўтказиладиган маросимни намойиш этди. Учрашув меҳмонлари бир-бирлари билан саломлашишди, ўз истеъдодларини намойиш этишди, бир-бирларига самимий миннатдорчилик изҳор этишди, таомларини тақдим этишди.

Байрам
Фото: Астана ҳокимлиги

 

Тадбирда Қозоғистон халқи Ассамблеяси ва Оқсоқоллар кенгаши аъзоси, “Ирискелди ҳожи” жоме масжиди имом-хатиби Яхия ҳожи Исмоилов ҳам иштирок этди.

- Бугун биз мамлакатнинг ғарбий минтақасида кенг тарқалган Амал кунини нишонлаяпмиз. Одамлар ҳар йили бу анъанани интиқлик билан кутишади. Баҳор келиши билан қувончли кунлар бошланади. Хусусан, Наврўз байрамини биринчи навбатда Амал кунидан бошлаб нишонлаймиз. Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг миллий байрамлар янгилана бошлагани қувонарлидир. “Көрісу күні”да кимдандир хафа бўлган одамлар буни унутиб, айбдорларни кечирадилар. Шу тариқа совуқ муносабатлар риштаси узилиб, одамлар яна бир-бирлари билан тил топиша бошлайдилар. Ҳамма йиғилганларни “Көрісу күні” билан табриклайман! Барча ойларнинг султони – Рамазон ойида барча ниятларимиз қабул бўлсин, – деди Яҳия ҳожи Исмоилов.

Айтиш жоизки, бугун пойтахтдаги таълим муассасаларида “Амал” байрамига бағишлаб турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, Наврўз байрами доирасида пойтахтда 200 га яқин тадбир ўтказилади. Шаҳар аҳолиси концертлар, байрам дастурлари, кўргазмалар, спектакллар, миллий спорт турлари бўйича мусобақалар ва бошқаларда иштирок этишлари мумкин.

Сўнгги хабарлар