Астана шаҳрида стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди

Үстел теннисі
Фото: Қозоғистон стол тенниси федерацияси

ASTANA. Kazinform – Кеча Астана шаҳрида стол тенниси бўйича XXVII Осиё чемпионати якунланди.

Эркаклар ўртасида япониялик спортчи Томоказу Харимото, аёллар ўртасида Шимолий Корея вакили Ким Кум Ён ғолибликни қўлга киритди.

Үстел теннисі
Фото: Қозоғистон стол тенниси федерацияси

Эркаклар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида Жанубий Корея вакиллари Лим Чонхун ва Ан Жэхён Осиё чемпиони бўлди. Аёллар ўртасида Сатсуки Отори ва Сакура Йокой барча рақибларидан устун келди.

Шунингдек, Лин Шидонг ва Квай Ман аралаш жуфтлик баҳсларида ғолиб чиқди.

Аёллар ўртасидаги умумжамоа баҳсларида Япония ғолиб чиққан бўлса, Хитой терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллади.

Эркаклар ўртасидаги жамоавий баҳсда эса Хитой терма жамоаси чемпион бўлди.

Қозоғистон эркаклар терма жамоаси 7-8 ўринлар учун баҳсда Эронни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалда Ҳиндистонга имкониятни бой берди.

Сўнгги хабарлар
telegram