Астана шаҳрида стол тенниси бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади

ASTANA. Kazinform — 6-13 октябрь кунлари Астана шаҳрида стол тенниси бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Спорт мусобақасига илк бор пойтахт мезбонлик қилади.

Стол тенниси
Фото: Pixabay

Унда Осиёнинг барча энг яхши ўйинчилари иштирок этиши режалаштирилган. Қитъа миқёсидаги мусобақада 26 давлатдан 210 нафар спортчи куч синашади. Улар орасида Ҳиндистон, Иордания, Эрон, Қатар, Хитой, Хитой Тайбэй, Қирғизистон, Малайзия, Мальдив ороллари, Мўғулистон, Таиланд, Ўзбекистон, Филиппин, Жанубий Корея, Япония ва бошқа давлатлардан теннисчилар бор.

Қитъа миқёсидаги мусобақада Олимпия ва жаҳон чемпионатлари ғолиб ва ​​совриндорлари хитойлик Ван Чуцинь, Сунь Инша, япониялик Мива Харимото ва Миу Хирано, Мима Ито, Томоказу Харимото иштирок этади.

Қозоғистон номидан Олимпия ўйинларида иштирок этган Кирилл Герасименко ва Анастасия Лаврова, микст бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби Алан Курманғалиев, халқаро турнирларда совринли ўринларни қўлга киритган Сарвиноз Мирқадирова, Зауреш Акашевалар куч синашади.

Мутахассисларнинг фикрича, стол тенниси Осиё қитъасида пешқадамлик қилмоқда. Шу боис тилга олинган мусобақа энг муҳим турнирлардан бирига айланиб бормоқда.

Сўнгги хабарлар