Астана шаҳрида референдум куни жамоат транспорти бепул бўлади

ASTANА. Кazinform - 6 октябрь куни Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича республика референдуми бўлиб ўтади. Шу куни Астана автобусларида юриш бепул бўлади, деб хабар беради пойтахт ҳокимлиги расмий сайти.

автобус
Фото: Солтан Жексенбеков/Kazinform

6 октябрда Республика референдуми ўтказиладиган куни шаҳар ва шаҳар атрофидаги йўналишларда қатнов бепул бўлади.

Автобуслар эрталаб соат 6:00 дан 23:00 гача ишлайди. 7 октябрдан жамоат транспорти мунтазам режимда ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, Президент республика референдумини ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

Сўнгги хабарлар