Астана шаҳрида Миллий компетенция маркази ташкил этилади
ASTANА. Кazinform – ҚР Таълим-маориф вазири Ғани Бейсембаев Ҳукумат йиғилишида Астанада Миллий компетенция маркази ташкил этилишини маълум қилди.
— Ишчи касблари йилининг яна бир янгилиги Астана шаҳрида Миллий компетенция марказининг ташкил этилиши бўлади. Ушбу марказ касбий компетенциялар, янги технологик ечимлар, замонавий касб кўникмаларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишга хизмат қилади, – деди Ғани Бейсембаев.
Унинг сўзларига кўра, бундай марказлар жаҳоннинг етакчи саноати ривожланган мамлакатларида аллақачон мавжуд.
— Бундан ташқари, Миллий компетенция марказида йил давомида халқаро чемпионатлар учун ўқув-машғулотлар лагерлари, республика чемпионати, ўқитувчилар учун соҳа курслари ўтказилади, — деди вазир.
Эслатиб ўтамиз, Президент фармони билан 2025 йил Ишчи касблари йили деб эълон қилинган эди.