16:10, 06 Декабрь 2023 | GMT +5
Астана шаҳрида Қизилўрда вилояти маданият кунлари бўлиб ўтади
Пойтахтнинг 25 йиллиги муносабати билан 8 ва 9 декабрь кунлари Астанада «Сұлу Сырдан ару Астанаға» маданият кунлари бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform пойтахт маъмурияти расмий сайтига таяниб.

Демак, режалаштирилган тадбирлар дастури доирасида 8 декабрь куни соат 19:00да «Жастар» театри саҳнасида Қизилўрда шаҳар санъаткорлари Ш.Айтматовнинг “Жамила” спектаклини намойиш этади.
9 декабрь куни соат 16:30да Тинчлик ва келишув саройида «Сыр өңірі – Түркі өркениетінің алтын бесігі» спектакли намойиш этилади. Соат 17:00да эса Қизилўрда вилояти санъаткорларининг гала-концерти бошланади.