Астана шаҳрида бокс бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади

Бокс
Фото: pixabay

ASTANА. Кazinform - Астана шаҳрида бокс бўйича ёшлар ва 22 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. «Beeline Arena» спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган қитъа мусобақаси 25 апрель куни бошланиб, 8 майга қадар давом этади.

Қозоғистон Республикаси бокс федерациясидан маълум қилишларича, қитъа миқёсидаги мусобақада Осиёнинг 25 давлатидан 500 нафардан ортиқ боксчи иштирок этади. Икки ёш тоифасида ўғил-қизлар ўртасидаги мусобақа олимпия тизими бўйича ташкил этилади.

U-22 (2002-2005):

Йигитлар: - 46-48 кг, 51 кг, 54 кг, 57 кг, 60 кг. 63,5 кг, 67 кг, 71 кг, 75 кг, 80 кг, 86 кг, 92 кг, +92 кг.

Қизлар: - 45-48 кг, 50 кг, 52 кг, 54 кг, 57 кг, 60 кг, 63 кг, 66 кг, 70 кг, 75 кг, 81 кг, +81 кг.

Ёшлар (2006-2007):

Ўсмир ўғиллар: - 46-48 кг, 51 кг, 54 кг, 57 кг, 60 кг, 63,5 кг, 67 кг, 71 кг, 75 кг, 80 кг, 86 кг, 92 кг, +92 кг.

Ўсмир қизлар: - 46-48 кг, 50 кг, 52 кг, 54 кг, 57 кг, 60 кг, 63 кг, 66 кг, 70 кг, 75 кг, 81 кг, +81 кг.

Жангларни QAZSPORT телеканали намойиш қилиши кутилмоқда. Қозоғистон бокс федерациясининг youtube каналида ҳам жонли трансляция ташкил этилади. Финал ўйинлари 7-8 май кунларига белгиланган. Томошабинларга кириш бепул.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон бокс федерацияси томонидан ўсмирлар ва ёшлар ўртасида қитъа чемпионатлари ташкил этиб келинмоқда. 2007 йилда Алмати шаҳрида ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

2013 йилда Чимкент шаҳрида ўсмирлар ўртасида қитъа биринчилиги бўлиб ўтди. 2016 йилда Павлодарда “Сариқ қитъа” чемпионати ўтказилди. Қолаверса, ўтган йили пойтахтда ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ташкил этилган эди.

Энди Қозоғистон U-22 Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Сўнгги хабарлар