Астана шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади
Астанадаги «Beeline Arena» спорт мажмуасида 23 октябрдан 3 ноябрга қадар биринчи марта бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform агентлиги Астана ҳокимлиги расмий сайтига таяниб.
Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтадиган мусобақада қитъанинг 23 давлатидан 200 нафар энг кучли ёш спортчилар Осиё чемпиони деган ном учун кураш олиб боради. Улар орасида Ўзбекистон, Хитой Тайбэйи, Япония, Филиппин, Гонконг, Жанубий Корея, Мўғулистон, Эрон, Қирғизистон, Ҳиндистон, Вьетнам, Таиланд, Бирлашган Араб Амирликлари, Тожикистон, Туркманистон, Фаластин, Покистон, Яман, Ироқ, Иордания, Қувайт, Малайзия ва Қозоғистон давлатлари бор.
Жанг олимпия тизими бўйича ўтказилади. Ўғил болалар 13 та вазн (46-48 кг, 51 кг, 54 кг, 57 кг, 60 кг, 63,5 кг, 67 кг, 71 кг, 75 кг, 80 кг, 86 кг, 92 кг, +92 кг); қизлар 12 та вазн тоифасида (45-48 кг, 50 кг, 52 кг, 54 кг, 57 кг, 60 кг, 63 кг, 66 кг, 70 кг, 75 кг, 81 кг, +81 кг) вазн тоифасида баҳслашади.
Ёшлар ўртасидаги чемпионатда 2005 ва 2006 йилларда туғилган боксчилар иштирок этади. Ўсмирлар ўртасидаги мусобақада 2007 ва 2008 йилларда туғилган болалар иштирок этади.
Бокс мусобақасини «Qazsport» телеканали жонли эфирда намойиш этади. Бош майдондаги жанглар 23 октябр ва 3 ноябрь кунлари соат 12:00 дан 22:00 гача режалаштирилган. Финал жанглари ғолиблари 2-3 ноябрь кунлари аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон бокс федерацияси бунгача 2016 йилда Павлодарда Осиё чемпионатини ўтказган эди. Етти йиллик танаффусдан сўнг асосий тадбир Астанада бўлиб ўтади.
Мухлислар учун кириш бепул. Тадбир ҚР Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Астана шаҳри маъмурияти кўмагида ўтказилади.