17:52, 27 Сентябрь 2023 | GMT +5
Астана шаҳри Фавқулодда вазиятлар департаменти раҳбари тайинланди
ҚР Фавқулодда вазиятлар вазири Сирим Шарипхонов Қозоғистон пойтахти ФВД янги раҳбарини шахсий таркибига таништирди. Вазирнинг буйруғи билан Марат Мухаметқалиули Кулдиков Астана фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди, деб хабар беради Кazinform.
![Астана шаҳри Фавқулодда вазиятлар департаменти раҳбари тайинланди Астана шаҳри Фавқулодда вазиятлар департаменти раҳбари тайинланди](/static/img/plug.webp)
Бошқарма маълумотларига кўра, Марат Кулдиков 1967 йилда Семей вилоятида туғилган. Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Алмати олий техника мактабини ва Қозоғистон Республикаси Миллий фанлар академияси Кўкшетау техника институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1989 йилда ўт ўчирувчи сифатида бошлаган ва Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари лавозимигача кўтарилган.