Астана шаҳри чеккасида янги сут заводи очилди

“Моя ферма”
Фото: Целиноград тумани ҳокимлиги

Ақмола вилоятининг Целиноград туманида замонавий технология билан жиҳозланган “Моя ферма” замонавий сут заводи ишга туширилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Инвестиция лойиҳаси «Нұрлы» ишлаб чиқариш кооперативи томонидан амалга оширилди. Заводнинг очилишида Целиноград тумани ҳокими Бахидбек Оспанбеков, корхона директори Қуаниш Найман иштирок этди.

“Моя ферма”
Фото: Целиноград тумани ҳокимлиги

- Завод беш ойда қуриб битказилди. Лойиҳанинг қиймати - 130 миллион тенге. Ускуналар сотиб олинди. Айни пайтда ишга тушириш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Завод кунига 3000 тоннагача сутни қайта ишлаш имкониятига эга. Ҳозирга қадар кунига 1200 литр сут қайта ишланмоқда. Ўн кишини доимий иш билан таъинланган”, – дейди Қуаниш Найман.

“Моя ферма”
Фото: Целиноград тумани ҳокимлиги

Шу билан бирга, туман раҳбари вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратилаётганини таъкидлади.

- Биз озиқ-овқат ва қайта ишлаш саноатини ривожлантиришдан доимо манфаатдормиз ва барча қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Бизда тадбиркорлик ва иқтисодиётни ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш учун барча зарур ресурслар ва салоҳият мавжуд. Хабарларингиз бор, кейинги 5 йил давомида “Моя ферма” МЧЖ маҳсулотлари барча қишлоқ хўжалиги ярмаркаларимизда сотилди. Бу қишлоқ иқтисодиёти ва аграр секторни ривожлантиришга қўшган ҳиссамиздан далолатдир”, – дейди Целиноград тумани ҳокими Бахидбек Оспанбеков.

“Моя ферма” корхонаси сут, кефир, сариёғ, сметана, йогурт, творог каби экологик тоза ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаради.

Бугунги кунда завод маҳсулотларини пойтахтдаги “Фермаг”, “Вкусмарт”, “Гастроном”, «Aqmol», «Ecoshop», «Eco№ 1», «Interfood», «Galmart» дўконларида, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркасида кўриш мумкин.

Яқин кунларда бошқа вилоятлар бозорларига ҳам чиқиш режалаштирилган.

“Моя ферма”
Фото: Целиноград тумани ҳокимлиги

 

Муаллиф: Аслан Оспанов

Сўнгги хабарлар