Астана шаҳри атрофида 7 та блокпост ўрнатилди
Астана шаҳрида хорижий давлатлар раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтадиган йирик ижтимоий-сиёсий тадбирлар муносабати билан полиция хизмати кучайтирилган иш режимига ўтди, деб хабар беради Kazinform.
“Ҳурматли шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари! Пойтахтимизда яқин кунларда хорижий давлат раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтадиган йирик ижтимоий-сиёсий тадбирлар муносабати билан ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни тегишли даражада таъминлаш мақсадида полиция департаменти ходимлари фаолликни оширишга ўтди", - дейилади шаҳар полиция департаментнинг расмий хабарида.
Бугун, 31 октябрь соат 08:00 дан бошлаб Қарағанди, Қосши, Кўкшетау, Павлодар шаҳарлари ҳамда Қорғалжин, Астарханка аҳоли пунктлари ва халқаро аэропортидан шаҳарга олиб борувчи йўлларда 7 та блокпост ўрнатилди.
“Ушбу чора фуқароларнинг ҳужжатларини, шунингдек, автомобилда тақиқланган нарсалар мавжудлигини текширишга қаратилган. Шаҳар аҳолиси ва меҳмонларидан мазкур ҳодиса ва юзага келган ноқулайликлар юзасидан ўз тушунчаларини билдиришларини сўраймиз”, - дейилади департамент хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 1 ноябрда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Франция президенти Эмманюэль Макрон расмий ташриф билан Қозоғистонга келади.
2 ноябрда Астана шаҳрига Венгрия Бош вазири Виктор Орбан расмий ташриф билан боради.
3 ноябр куни Астана шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) X юбилей саммити бўлиб ўтади.
Йиғилишда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар – Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон президентлари, шунингдек, ТДТ кузатувчи давлатлари – Венгрия ва Туркманистон раҳбарлари иштирок этади.