Астана шаҳрида жиу-житсу бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида қозоғистонликлар 3-ўринни эгаллади

None
Фото: t.me/askhat_oralov_online
ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида жиу-житсу бўйича ўғил-қизлар (U14), ўсмирлар ва қизлар (U16), кадетлар (U18), ёшлар (U21) ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди, деб хабар беради Kazinform ҚР Маданият ва спорт вазирлиги спорт қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистон пойтахтидаги Жақсилиқ Ушкемпиров номидаги «Жекпе-жек» саройида ўтказилган чемпионатда дунёнинг 42 давлатидан 1207 нафар спортчи иштирок этди. Қозоғистон Республикаси терма жамоаси номидан мамлакат шарафини 194 нафар спортчи ҳимоя қилди. Қозоғистонлик спортчилар байроқли мусобақада 13 олтин, 19 кумуш, 37 бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади.

Сўнгги хабарлар
telegram