Астана шаҳрида WorldSkills республика чемпионати бўлиб ўтмоқда

Чемпионатда иштирокчилар 30 та мутахассислик бўйича ўзаро беллашмоқда. Уларга ўз соҳалари бўйича алоҳида топшириқлар берилган. Шунга кўра, талабалар белгиланган вақт ичида топшириқни бажаришлари керак. Хусусан, иштирокчиларга ғишт териш, автотранспорт воситаларининг техник нуқсонларини тузатиш, пайвандлаш ва ІТ йўналишлари бўйича топшириқлар берилади.
«Биринчи коллежлар даражасида ўтказилди. Кейин вилоятларда ўтди. Ғолиблар энди Астанада 30 та мутахассислик бўйича баҳслашмоқда. Дарҳақиқат, Қозоғистон глобал WorldSkills ҳаракатининг аъзоси ҳисобланади. Биз илк бор қатнашганимизда 50-ўринда эдик. Шундан сўнг 15-ўринга тушиб кетдик ва ҳозир кучли ўнталикка кирганмиз. «WorldSkills» шунчаки мусобақа эмас, бу касб-ҳунар ва техник таълим тизимимизни модернизация қилишнинг тўғри йўлидир. Зеро, биз мамлакатимиз таълим тизимига жаҳон тан олган мутахассисликларни киритмоқдамиз. Шунинг учун бу жуда муҳим. Маълумки, Давлат раҳбари доимо қадриятлар ҳақида гапиради. Улар орасида ёшларни ватанпарварлик, билим олишга интилиш, меҳнатсеварлик каби қадриятларда тарбиялаш вазифаси ҳам бор. Бу борада биз учун меҳнаткаш инсонни эъзозлаш, ишчи касбини ривожлантириш жуда муҳим», - деди ҚР Таълими вазири Асхат Аймағамбетов.
Республика биринчилиги ғолиблари терма жамоа аъзоси бўлиб, жаҳон миқёсидаги мусобақада қатнашиш имкониятига эга бўлади.
Муаллиф: Алихан Асқар