Астана шаҳрида ўқувчилар ўртасида республика дебат турнири бошланди

Мусобақада мамлакатнинг барча вилоятларидан 100 нафардан ортиқ ҳудудий турнирлар ғолиблари иштирок этмоқда.
– Мамлакатимиз таълим муассасаларида баҳс-мунозаралар ҳаракати фаол ривожланмоқда. Бугунги кунда 6000 га яқин дебат клублари мавжуд бўлиб, уларда 100 000 дан ортиқ ўқувчи қатнашади. Бу ўқувчиларнинг дебатга бўлган қизиқишини кўрсатади. Дебат болаларга ўз позицияларини исботлашга, ҳуқуқий маданиятини, фуқаролик фаоллигини оширишга ёрдам беради. Ижодий ва танқидий фикрлашни, гуруҳда ишлаш қобилиятини ривожлантиради. Турнир якунларига кўра, мамлакат мактабларининг энг яхши нотиқлари (дебатчиси) аниқланади. Мунозара вазирлик томонидан амалга оширилаётган «Ўқишга иштиёқли мактаб», мактаб парламентлари, шахмат ва робототехника каби устувор лойиҳалардан биридир, – дейди ҚР Таълим-маориф вазирлигининг Республика қўшимча таълим ўқув-методик маркази директори Раиса Шер.
Республика дебат турнири ғолиблари I, II, III даражали диплом ва қимматбаҳо совғалар, энг яхши маърузачилар дипломлар, жамоа мураббийлари ташаккурномалар билан тақдирланади.
Турнирнинг барча иштирокчиларига сертификат берилади.
