Астана шаҳрида кураш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади

None
Фото: gov.kz
ASTANA. Kazinform – 9 апрелдан 14 апрелгача Астана шаҳрида Жақсилиқ Ушкемпиров номидаги спорт саройида юнон-рум, эркин кураш ва аёллар кураши бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform Астана ҳокимлиги расмий сайтига таяниб.

9 апрель куни соат 17:00да Осиё чемпионатининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади.

Осиё чемпионати дастури қуйидагича:

9 апрель - юнон-рум кураши - 55, 63, 77, 87 ва 130 кг гача вазн тоифалари.

10 апрель - юнон-рум кураши - 60, 67, 72, 82 ва 97 кг гача вазн тоифалари.

11 апрель - аёллар кураши - 50, 55, 59, 68 ва 76 кг гача вазн тоифалари.

12 апрель - аёллар кураши - 53, 57, 62, 65 ва 72 килограммгача вазн тоифалари.

13 апрель - эркин кураш - 57, 65, 70, 79 ва 96 кг гача вазн тоифалари.

14 апрель - эркин кураш - 61, 74, 86, 92 ва 125 кг гача вазн тоифалари.

Курашнинг ҳар бир турида 10 тадан медаллар жамланмаси (жами 30 та вазн тоифаси) ўйналади.

Биринчи марта Осиё чемпионати 1979 йилда фақат эркин кураш бўйича ўтказилган бўлса, орадан икки йил ўтиб юнон-рум курашчилари қитъанинг энг кучлиларини аниқлади. Аёллар кураши бўйича Осиё чемпионати 1996 йилдан буён ўтказиб келинмоқда.

Фото: gov.kz

Сўнгги хабарлар
telegram