Астана шаҳрида илк бор Олий таълим ва фан форуми ўтказилади

None
ASTANA. Kazinform – 24 августда Астана шаҳрида илк бор Олий таълим ва фан форуми бўлиб ўтади. Форум мавзуси мамлакат иқтисодий ўсишининг асоси сифатида инсон капиталини ривожлантиришга бағишланган, деб хабар беради Kazinform.

Форумда таълим ва фан тизими ходимлари, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари, жамоатчилик кенгаши вакиллари, олий ўқув юртлари директорлар кенгаши, ёш олимлар, талабалар, экспертлар ва бошқалар кенгаш аъзолари иштирок этади.

Форум доирасида Назарбаев университети ва IT-Университетида олий таълим ва фан, Л.Н. Гумилев номидаги Евроосиё Миллий университетида тил сиёсатига бағишланган мавзули секция йиғилишларини ўтказиш режалаштирилган.

Форумнинг ялпи мажлисида Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов видео орқали форум иштирокчиларини табриклайди.

Шунингдек, Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Тамара Дуйсенова, Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек, профессор, Heriot-Watt University университети проректори ўринбосари (академик раҳбарлик) Тadhg O'donovan, Қозоғистондаги De Montfort университети президенти Sakina Zafar, Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий фанлар академияси вице-президенти Асқар Жумадилдаев ва бошқалар сўзга чиқади.

Форумнинг секция мажлислари вазирликнинг Facebook ва YouTubeдаги саҳифаларида жонли эфирда намойиш этилади.


Сўнгги хабарлар