17:55, 06 Февраль 2023 | GMT +5
Астана шаҳрида енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади
ASTANA. Kazinform – 10-12 феврал кунлари Остона шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Х Осиё чемпионати бошланади, дея хабар бермоқда Kazinform шаҳар ҳокимлиги сайтига таяниб.
«Qazaqstan» енгил атлетика спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган турнирда 30 дан ортиқ давлатдан 500 нафардан ортиқ спортчи иштирок этади.
Мусобақа Осиё енгил атлетика ассоциациясининг 2023 йилги тақвимидаги энг муҳим воқеалардан бири саналади.
Эслатиб ўтамиз, енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионати МДҲ давлатлари ҳудудида илк бор ўтказилмоқда.
Спортчилар енгил атлетиканинг югуриш, улоқтириш, сакраш ва кўпкураш каби 26 тури бўйича баҳслашади.
Осиё енгил атлетика ассоциацияси президенти Даҳлан Ал-Ҳамад, Қозоғистон Республикаси енгил атлетика федерацияси президенти Даниал Ахметов, Осиё енгил атлетика ассоциацияси кенгаши аъзолари, Осиё мамлакатлари миллий федерациялари раҳбарлари мусобақанинг очилиш маросимида иштирок этади.