10:08, 04 Ноябрь 2022 | GMT +5
Астана шаҳрида «Alem Saz» халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтади
ASTANA. Kazinform – 7-16 ноябр кунлари Астана шаҳрида «QAZAQSTAN» марказий концерт залида «Alem Saz» халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform Роза Бағланова номидаги «Қазақконцерт» давлат концерт ташкилоти матбуот хизматига таяниб.
«ALEM SAZ» – бу бир платформада санъаткорларнинг ажойиб ижодий ҳамкорлиги орқали кўплаб мамлакатлар маданиятини бирлаштирган халқаро фестивалдир. Лойиҳа Қозоғистон билан дунёнинг 76 давлати ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда қозоқ халқининг афсонавий хонандаси, Қозоғистон ва СССРда хизмат кўрсатган артист Роза Бағланова таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш доирасида ташкил этилди.
«Alem Saz» халқаро фестивали миллий маданиятларни бирлаштириш, асраб-авайлаш ва ривожлантириш, бунёдкорлик жараёнида дунёнинг турли давлатларининг тарихий мероси ва маданий қадриятларига ҳурмат муҳитини шакллантиришга қаратилган.
Фото: mtsprout.nl