Астана шаҳрида 3 апрельдан биринчи синфга ҳужжатларни қабул қилиш бошланади

ASTANA. Kazinform – Биринчи синф ўқувчилари учун ҳужжатларни қабул қилиш 1 апрельдан бошланади ва 1 августгача давом этади. Бу ҳақда Астана шаҳар таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Маржангул Қаирбаева маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
«1 апрелдан 1 августгача умумий ўрта таълим мактабларида биринчи синфга қатнайдиган болаларнинг ҳужжатлари қабул қилиниши керак. Бироқ бу йил 1 апрель шанба кунига тўғри келгани боис ҳужжатлар 3 апрелдан бошлаб қабул қилинади. Жорий ўқув йилида 26 мингга яқин бола биринчи синфга бориши тахмин қилинмоқда», – деди М. Қаирбаева. «Ота-оналар ҳам «Электрон ҳукумат» веб-портали (www.egov.kz) орқали ёки мактабларда қоғоз кўринишида ҳужжатларни топширишлари мумкин», – деди бошқарма вакили.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар