23:00, 03 Июль 2024 | GMT +5
Астана осмонида салютлар отилди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон пойтахтида Астана куни ва ШҲТ саммити арафасида байрам тадбири ташкил этилди.




Техник тайёргарлик мақсадида 3 июль куни соат 19:00 дан бошлаб Ботаника боғи ҳудуди фуқаролар хавфсизлиги учун қисман ёпилди.
Одамлар қўшни ҳудудлардан, ботаника боғига кираверишдан, шунингдек, “Улитау” майдонидан шоуни томоша қилди.
Айтиш жоизки, феерверклар хусусий ҳомийлик ҳисобидан ташкил этилган.
Эслатиб ўтамиз, 6 июль куни соат 18:00 да ЭКСПО ҳудудида Open Air байрам концерти бўлиб ўтади.
Концертдан кейин дронлар шоуи режалаштирилган.
Дрон намойишининг тахминий вақти - 22:15 (22:30).