Аstana Open турнирида «Катта дубулға» туркумига кирувчи мусобақанинг беш нафар чемпиони иштирок этади

None
ASTANA. Кazinform – «Катта дубулға» туркумига кирувчи беш нафар чемпион 1-9 октябр кунлари бўлиб ўтадиган Аstana Open АТP 500 турнирида иштирок этади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, мамлакатда бундай юқори савияда ўтказилаётган машҳур турнирда илк бор энг кучлилар куч синашади.

Бу АТP 500 сериясидаги 13-турнир бўлади.

Ғолиб катта совриндан ташқари 500 рейтинг очкосига эга бўлади.

Осиёдаги энг йирик АТP 500 серияли турнири Дубайда ўтказилган бўлса, эндиликда Rakuten Japan Open Tennis Championship Аstana Open билан бир вақтда ўтказилади.

Астанада ҳар йили «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирларда ғолиб бўлган дунёнинг 1-рақамли теннисчилари Карлос Алькарас, Даниил Медведев, Марин Чилич, Станислас Вавринка ва Энди Маррей ўзаро куч синашади. Дунёнинг энг кучли 20 нафар теннисчиси қаторидан жой олган 10 нафар спортчининг келгани Астана мусобақасининг савияси мастерс турниридан асло қолишмаслигидан далолат беради.

Жуфтлик баҳсларида ҳам бир қанча «Катта дубулға» чемпионлари ўйнайди. Мухлислар жаҳон рейтингидаги Жо Солсбери, Ражив Рам, Нил Скупски, Уэсли Колхоф, Жан-Жульен Ройер, Марсело Аревалдоларнинг чиқишларини томоша қилишлари мумкин.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram