«ASTANA MUSICAL» театри Халқаро комедия театрлари фестивалида совринли ўринни эгаллади

театр
Фото: ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги

ASTANA. Kazinform – Роза Бағланова номидаги «Қазақконцерт» давлат академик концерт ташкилотининг «ASTANA MUSICAL» театри “Энг яхши комедия спектакли” номинациясида ғолиб бўлди.

Бу йил фестивал Қозоғистон халқ ёзувчиси, Давлат мукофоти совриндори, ёзувчи-драматург Сакен Жунисов таваллудининг 90 йиллигига бағишланди.

“Салем” фестивалида Қозоғистоннинг машҳур театрлари, Озарбайжон давлат «Пантомим» театри ва Туркиянинг Истанбул давлат театри иштирок этди.

«ASTANA MUSICAL» Рэй Кунининг «№13» комедиясини тақдим этди ва ҳакамлар ҳайъатининг юқори баҳосига сазовор бўлди.

Сўнгги хабарлар