"Астана Моторс" компанияси Алматида тўлиқ циклли мультибренд завод қурмоқда

ALMATY. Кazinform - Алматида Astana Motors Manufacturing Kazakhstan мультибренд заводи қурилмоқда. “Астана Моторс” компанияси томонидан қурилаётган заводнинг тўлиқ намунавий линиялари ишлаб чиқаришни синовдан ўтказишдан олдин тақдим этилади. Тадбиркор Нурлан Смағулов етакчи корхонанинг экспорт режалари ҳақида сўзлаб берди.

Нурлан Смағулов
Фото: «Астана Моторс»

Astana Motors Manufacturing Kazakhstan мультибренд заводининг қиймати - 182 миллиард тенге. Унинг 30 фоизи - ўз маблағлари, 70 фоизи - қарз олинган қайтариладиган маблағлар, Саноатни ривожлантириш жамғармасининг 15 йилга молиявий лизинги ва Қозоғистон тараққиёт банкининг кафолат фондлари (йиллик 9% ставкада)ҳисобидан.

Astana Motors Manufacturing Kazakhstan Хитойнинг учта етакчи брендлари (Chery Tiggo 2, Haval Jolion, Tank 300) моделларини ишлаб чиқарадиган мамлакатдаги ягона заводдир. Шунингдек, у пайвандлаш ва йиғиш цехлари турли қаватларда жойлашган МДҲдаги ягона завод ва Қозоғистон Республикасида автомобиль кузовларини автоматик тақсимлаш омборига эга биринчи завод ҳисобланади. Бундан ташқари, қуруқ коагуляция усули (ҳавони рангли аэрозоллардан тозалаш) қўлланилади. Бу автомобиль ишлаб чиқаришдаги замонавий яшил технологиядир. Бугунги кунда кенг тарқалган сув технологиясидан фарқли ўлароқ, у сув ёки кимёвий моддалардан фойдаланмайди, камерада зарарли моддаларни ушлаб туришда 60% самаралироқ ва 35% камроқ электр энергиясидан фойдаланади.

Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 90 минг дона автомобилни ташкил этади. Ваҳоланки, маҳсулотнинг 40 фоизи Қозоғистон автомобиль бозорига жўнатилади. 60 фоизи эса МДҲ давлатларига экспорт қилинади.

Фото: «Астана Моторс»

 

ХХР енгил автомобиллари брендлари «Астана Моторс» портфелида 2021 йилдан бери пайдо бўлди. Нурлан Смағуловнинг сўзларига кўра, бу машиналар Қозоғистонда ўз ўрнини топади ва келажакда катта талабга эга бўлади. Чунки Хитой автомобиллари бироз вақт синовдан ўтган ва уларни ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулоти сифатига ишонч билдирмоқда.

Astana Motors Manufacturing Kazakhstan корхонасининг қурилиши Қозоғистон саноатини янада ривожлантиришда муҳим қадам бўлади. «Астана Моторс» ўзининг қандай ишлашини Astana Motors Manufacturing Kazakhstan яқинида қурилаётган автомобиль бутловчи қисмлари ишлаб чиқариш кластери орқали кўрсатмоқчи. «Астана Моторс» СЕО Бекнур Несипбаевнинг сўзларига кўра, бутун дунё бўйлаб автомобиль саноати оффтейк шартномалари асосида ишлайди ва ишлаб чиқарувчилар ҳамкорлигининг бундай схемаси Қозоғистонда автомобиль бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи корхоналар очиш орқали жорий этилиши керак.

Фото: «Астана Моторс»

 

“Автомобиль учун бутловчи қисмлар ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришимиз керак. Ўриндиқлар, бамперлар, мультимедиа тизимлари - бу ишнингнинг бошланиши. Қозоғистонда уч йил ичида кузов, автомобиль шиналари, кабел ва лак ишлаб чиқариш йўлга қўйилишини истаймиз. Бу "мумкин эмас" деб қўрқмаслигимиз керак. Менимча, машиналар йиғиш босқичи тугади. Ростини айтсам, бу жуда узоқ давом этди. Биз автомобиль ишлаб чиқарувчиларга қўйиладиган талабларни тобора қаттиқроқ қилишимиз лозим. Имкониятларимиз қўшни Ўзбекистон ва Россиядан кам эмас, деб ҳисоблайман”, — деди Нурлан Смағулов.

Фото: «Астана Моторс»

 

"Астана Моторс" Саноат ва қурилиш вазирлигининг йўналишини қўллаб-қувватлайди, автомобиль бутловчи қисмлари ишлаб чиқариш, саноат, машинасозлик ва автомобилсозликни ривожлантиришга ҳисса қўшади.

Завод қурилиши қозоғистонлик муҳандис ва қурувчилар томонидан амалга оширилмоқда. Уларнинг улуши 90% ни ташкил қилади. Фақат 10% автомобиль заводларини қуришга ихтисослашган муҳандис-консалтингларга тегишли.

Қурилиш жараёнида ишлатиладиган материалларнинг 50% дан ортиғи Қозоғистон маҳсулотлари бўлиб, уларнинг айрим позицияларда (бетон, металл прокат, вентиляция коммуникациялари) улуши 100% га етди.

Эслатиб ўтамиз, янги заводда тажриба-синов ишлаб чиқаришни бошлаш 2025 йилнинг биринчи чорагида режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар