Астана мактаблари видеокузатув камералари ва турникетлар билан 100% қамраб олинган

ASTANA. Кazinform – Астанадаги таълим ташкилотлари хавфсизлик ускуналари билан тўлиқ таъминланган. Бу ҳақда шаҳар таълим бошқармаси бошлиғи Қасимхан Сенғазиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Таълим муассасаларида болалар хавфсизлигини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Бугунги кунда шаҳардаги барча таълим муассасалари автоматик ёнғин сигнализациясига уланган. Шунингдек, рақамли видеокузатув тизими билан таъминланди. Видеокузатув камералари ва сигнализация тизимлари бевосита оператив бошқарув марказига уланган. Таълим муассасаларини видеокузатув ва хавфсизлик ускуналари билан таъминлаш шаҳар бўйлаб 100 фоизни ташкил этади», — деди Қасимхан Сенғазиев Астана шаҳри коммуникациялар хизматлари майдонида ўтказилган матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, болалар хавфсизлигини биринчи даражали лицензияга эга қўриқлаш муассасалари таъминлайди.

«Бундан ташқари, пойтахтимиздаги таълим муассасалари турникетлар билан тўлиқ таъминланган», – дейди у.

Эслатиб ўтамиз, бу йил пойтахтда 26 минг 650 нафар бола илк бор мактабга қадам қўяди. 1 сентябрь куни жами 255 минг бола мактабга боради.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар