Jibek Joly телеканалида илк жамоавий теледебат бўлиб ўтади
ASTANА. Кazinform – 12 август куни соат 20:00 да Jibek Joly телеканали илк жамоавий теледебат бўлиб ўтади.
Жонли эфирда илк тарихий Қурултой сайловида иштирок этаётган етти сиёсий партия вакиллари иштирок этади. Мавзу: Қонун ва интизом — адолатли Қозоғистоннинг пойдевори.
«Әділет» партияси — Айжан Аймағанова ва Мади Мирзағараев;
УСДП — Лариса Ли ва Нурайнаш Камалова;
"Байтақ" партияси — Амалбек Умиртай ва Алмат Туртаев;
Қозоғистон Халқ партияси — Жандос Бидайбеков ва Ирина Смирнова;
«Ауыл» партияси — Жазира Султанқулова ва Ерболат Сауриқов;
"Ақ Жол" партияси — Бек-Муҳамед Жаукебаев ва Ермек Абилдин;
Respublica партияси — Олжас Қуспеков ва Динара Шукижанова.
Дебат иштирокчилари сайловчиларни ўз партиялари нима учун қўллаб-қувватлашга лойиқ эканлигига ишонтиришлари керак.
Тингловчилар диққатига:
- сайлов дастурларининг тўлиқ таҳлили;
- жонли эфирда олинган энг долзарб саволларга жавоблар;
- дебат иштирокчиларининг фикрига кўра, сайлов дастурларининг заиф томонлари;
- партиялар ўз ваколат муддати давомида бажариши керак бўлган битта аниқ ваъда тақдим этилади.
Жонли эфир давомида томошабинлар ўз саволларини экрандаги QR код ёки WhatsApp орқали дебат иштирокчиларига юборишлари мумкин.
Дебатдан сўнг "Очиқ студия" сиёсий ток-шоуси жонли эфирда намойиш этилади. Мутахассислар дебатнинг асосий лаҳзаларини, иштирокчиларнинг нутқларини ва дебатларнинг сайлов кампаниясига таъсирини таҳлил қиладилар.
Илк жамоавий теледебатни 12 август куни соат 20:00 да ibek Joly телеканалида, шунингдек, телеканалнинг расмий YouTube каналида жонли эфирда томоша қилинг.