«Астана» халқаро марафонида 75 ёшли оқсоқол 21 км масофани забт этди

NUR-SULTAN. Kazinform – Якшанба куни пойтахтда ўтказилган Nur-Sultan Half Marathon биринчи ярим марафонида 24 давлатдан 4000 нафар ҳаваскор спортчи иштирок этди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

Марафончилар EXPO майдонидан старт олиб, пойтахтнинг энг гўзал жойларидан ўтишди.

Пойга масофалари - 21,1 км, 10 км югуриш ва 10 км спортча юриш.

Энг узоқ масофани забт этганлар орасида 75 ёшли Марат Балтабаев ҳам бор. Оқсоқол учун бу биринчи марафон эмас. Югуриш унинг севимли машғулотидир.

«Мен 75 ёшдаман... Мен яхши югурдим, лекин ҳаво жуда иссиқ бўлди. Апрел ойида Алматида 1 соат 49 дақиқа югургандим, бугун эса 1 соат 50 дақиқа натижа кўрсатдим», - дейди М.Балтабаев.

Марафонда эркаклар ўртасида 21 км масофага югурган Ринас Ахмадеев ғолиб бўлди. Унинг кўрсатган натижаси: 1 соат 2 дақиқа 54 сония. Nur-Sultan Half Marathon трассасидаги янги мутлақ рекорддир.

Ушбу масофада хотин-қизлар ўртасида Евгения Прокофева ғолиб бўлди. Унинг вақти 1 соат 14 дақиқа 15 сония.

21 км мутлақ етакчиларга пул мукофотлари топширилди: биринчи ўрин – 450 минг тенге, иккинчи ўрин – 400 минг тенге, учинчи ўрин – 350 минг тенге. Ёш тоифалари бўйича (10 км ва 21,1 км) ғолибларга ҳамкорлар томонидан совғалар топширилди.


Сўнгги хабарлар