14:55, 13 Апрель 2024 | GMT +5
Астана халқаро форуми сув тошқинлари туфайли бекор қилинди
ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатдаги ҳалокатли сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш ва жабрланган фуқароларга ёрдам кўрсатиш учун бошқа тадбирларга сарфланадиган маблағларни тежаш мақсадида жорий йилнинг 13-14 июнь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган Астана халқаро форумини ўтказмаслик тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Президент форумга таклиф этилган меҳмонлар бу қарорни тўғри тушунишига ишонишини айтди.
Астана халқаро форуми 2025 йилда ўз ишини давом эттиради.