«Астана» футбол клубига бош мураббий тайинланди

None
NUR-SULTAN. Кazinform – Григорий Бабаян «Астана» футбол клубига бош мураббий этиб тайинланди, дея хабар беради Кazinform клуб матбуот хизматига таяниб.

Бунгача қозоғистонлик мутахассис 2012-2019 йилларда пойтахт клубида бош мураббий ёрдамчиси ва бош мураббий бўлиб ишлаган.

Григорий Бабаян «Астана» билан беш карра Қозоғистон чемпиони, мамлакат Суперкубоги ва Кубоги соҳиби бўлди, Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси гуруҳ босқичига йўлланма олди, шунингдек, Европа кубогининг 1/16 финалга чиқди.

2021/22 йилги мавсумда у Москванинг ЦСКА клуби мураббийлар штабида бўлган.

Фото: instagram.cоm/fcа.аstana

Сўнгги хабарлар