Астана формати Сурия муаммосини ҳал қилиш учун самарали платформадир – Александр Лаврентьев

ASTANA. Kazinform – Россия Федерацияси делегацияси раҳбари Александр Лаврентьев жорий йилда Суриядаги вазият тубдан ўзгаришларга учрашига умид қилмоқда.

сирия
Фото: Солтан Жесенбеков/Kazinform

“Астана формати муаммоларни ҳал қилиш бўйича самарали қадамларни топишга ёрдам берадиган ягона платформа бўлиб қолмоқда. Умид қиламизки, сиз ва мен Сурия Республикасининг нафақат ижтимоий-иқтисодий, балки унинг бутунлай аҳволи ҳам яхшиланганини кўрамиз”, – деди Александр Лаврентьев Астанадаги Сурия бўйича 21-халқаро учрашувни якунлар экан.

Бундан ташқари, Россия вакили Қозоғистон томонига таклиф қилинган майдон учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Астанада Сурия бўйича ХХІ халқаро йиғилиш бўлиб ўтди. Натижада иштирокчи давлатлар қўшма баёнот билан чиқишди.

Баёнотга кўра, Сурия бўйича ХХІІ халқаро йиғилиш Астанада бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар