«Астана» Европа мусобақаларида тарихий рекорд ўрнатди

«Астана» установила исторический рекорд в еврокубках
Фото: Sports.kz

ASTANA. Kazinform – “Астана” еврокубокларда тарихдаги энг йирик ғалабани қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Sports.kzга таяниб.

Конференция лигаси 3-саралаш босқичи жавоб учрашувида “Астана” Руминиянинг “Корвинул” жамоасини қабул қилиб, 6:1 ҳисобида зафар қучди. Бунгача пойтахтликлар Европа ареналарида бирор марта ҳам бешта тўп фарқи билан ғалаба қозона олмаганди. “Астана”нинг рекорди 2017/18 йилги мавсумда Европа лигаси гуруҳ босқичида Исроилнинг “Маккаби” (Тель-Авив) устидан қозонилган ғалаба – 4:0, шунингдек, Европа Лигаси учинчи саралаш босқичида Мальтанинг “Валлетта” клуби устидан икки марта ғалаба қозонган: 2019/20 йилги мавсум - 5:1 ва 4:0.

“Астана”нинг Конференция лигасидаги навбатдаги рақиби “Сент-Миррен” (Шотландия) – “Бранн” (Норвегия) жуфтлиги ғолиби бўлади.

Сўнгги хабарлар
telegram