Астана бокс бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади

Бокс
Фото: olympic.kz

21 октябрдан 4 ноябрга қадар Астана шаҳрида бокс бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform агентлиги ҚР Миллий олимпия қўмитасига таяниб.

Мусобақада 23 давлатдан 200 нафарга яқин спортчи иштирок этади. Турнир олимпия тизими бўйича ўтказилади.

Чемпионат Beeline Arenaда бўлиб ўтади. Томошабинлар учун кириш бепул бўлади.

Qazsport телеканали ярим финал ва финал баҳсларини жонли эфирда намойиш этади.

Сўнгги хабарлар
telegram