«Астана» баскетбол клуби бош мураббий билан шартномани бекор қилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - «Астана» баскетбол клуби бош мураббий Дарко Руссо билан шартномани бекор қилганини малум қилди. Бу ҳақда Кazinform Қозоғистон Миллий олимпия қўмитасига таяниб хабар беради.

«Шартнома ўзаро келишув асосида бекор қилинди. Клуб Дарко Руссога хизмати учун миннатдорчилик билдиради ва унга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилайди», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, пойтахт клуби 2021/2020 мавсумда сербиялик мутахассис Дарко Руссо билан шартнома имзолаган эди.

«Астана» баскетбол клуби 2011 йил март ойида «Самруқ-Қазна» миллий фаровонлик жамғармаси кўмагида ташкил этилган. У Қозоғистон Миллий лигасининг 9 карра чемпиони, FIBA ​​Осиё чемпионлар кубогининг бронза медали совриндори, Қозоғистон кубогининг 9 карра ғолиби, 2022 йилги Қозоғистон кубогининг кумуш медали соҳиби.

Сўнгги хабарлар