Астана агломерациясида 2 та шаҳарча барпо этилади
ASTANА. Кazinform - Астана агломерациясида 2 та шаҳарча ташкил этилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири Нурлан Байбазаров маълум қилди.

“Вазирлик Астана шаҳри ва Ақмола вилояти маъмурияти билан биргаликда 2024-2028 йилларга мўлжалланган Астана агломерациясини ривожлантириш бўйича комплекс режа лойиҳасини ишлаб чиқди. Айни пайтда Астана агломерацияси ҳудудига Астана шаҳри ва вилоят аҳолисининг 40 фоиздан ортиғи истиқомат қиладиган Ақмола вилоятининг Қосши шаҳри ва Аршали, Целиноград, Шортанди туманларининг 46 та аҳоли пункти киради киради. Охирги 10 йилда Астана аҳолиси 46 фоизга ошган. Тахминий маълумотларга кўра, 2035 йилга келиб у 2,3 миллион кишини ташкил қилади. Агломерация аҳоли пунктларидан Астанага кунлик маятник миграцияси 200 мингдан ортиқ одам ва 30 минг автомобилни ташкил этади”, — деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, бу билан боғлиқ бир қатор муаммолар мавжуд бўлиб, улар пойтахт инфратузилмасининг барча турларига юкламанинг ортиши, шаҳар чеккасининг кенгайиши, қулай транспорт тизимининг йўқлиги, ижтимоий объектлар тақчиллигигаа олиб келади.
“Юқорида қайд этилган муаммоларни ҳал этиш бўйича ишлаб чиқилган комплекс режада тизимли чора-тадбирлар белгиланган. Умуман олганда, шаҳарсозликни ривожлантириш, ижтимоий ва муҳандислик-транспорт инфратузилмасини янгилаш, шунингдек, экологик барқарорликни, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган умумий қиймати 1,13 триллион тенге бўлган 329 та тадбирни амалга ошириш режалаштирилган. Агломерацияни ҳудудий ривожлантириш мақсадида пойтахт ва Ақмола вилоятини ривожлантириш режаларини мувофиқлаштириш имконини берадиган ягона шаҳарсозлик сиёсатини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Шу билан бирга, мазкур йўналишда агломерация доирасидаги аҳоли пунктларининг маъмурий чегараларини белгилаш кўзда тутилган. Бу, ўз навбатида, шаҳар атрофидаги ер муносабатларининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Умумий майдони 940 гектардан ортиқ бўлган 2 та шаҳарча барпо этиш режалаштирилган. Уларнинг ҳудудида кичик бизнес учун бинолари бўлган турар-жой бинолари қурилади”, — деди Нурлан Байбазаров.