Астана аэропорти йирик мультимодал хабга айланади: БАА инвестори билан шартнома имзоланди

ҚР Бош вазири Алихан Смаиловнинг Туркистон вилоятига амалий ташрифи доирасида хорижий инвестор – БААнинг Terminals Holding компанияси билан Астана аэропортини мультимодал хаб сифатида ривожлантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Ҳукумати матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Астана аэропорти
Фото: primeminister.kz

Terminals Holding компаниялар гуруҳи - Осиё ва Африканинг йирик бозорларида мижозларга хизмат кўрсатадиган, шунингдек, Abu Dhabi Ports йирик порт ва саноат компанияси билан боғланган тез ривожланаётган авиация компанияси.

Инвестор пойтахт аэропортига ҳар томонлама баҳо беради, сўнгра йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва аэропорт фаолиятининг умумий самарадорлигини ошириш бўйича оператив бошқарувни ўз зиммасига олади.

Инвесторнинг асосий вазифаси учиш-қўниш йўлагини реконструкция қилиш ва уни янада модернизация қилишга тайёрлашдан иборат. Пойтахтдаги тайёргарлик ишлари ва қисқа муддатли қурилиш мавсумини инобатга олган ҳолда келгуси йилда ер усти инфратузилмасини реконструкция қилишни бошлаш режалаштирилган.

Шу билан бирга, давлат ва хусусий компания манфаатлари мутаносиблигини ҳисобга олган ҳолда аэропортни ривожлантириш бўйича узоқ муддатли бизнес-режа ишлаб чиқилади, бу эса келажакдаги инвестициялар учун асос бўлиб хизмат қилади.

Транспорт вазирлиги Terminals Holding билан ҳамкорлик Давлат раҳбарининг Қозоғистон Республикаси аэропортларини мультимодал марказлар сифатида ривожлантириш бўйича халққа Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишга катта ҳисса қўшишини таъкидлади.

 

Сўнгги хабарлар