Астана аэропорти 24 декабргача тунги вақтда ишламайди

аэропорт
Фото: Мухтор Холдорбеков / агентство Kazinform.

ASTANA. Kazinform - 1 майдан 24 декабргача Астана аэропорти тунги вақтда ишламайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Пойтахт халқаро аэропорти сайтида маълум қилишича, Астанадан ҳар қандай авиакомпанияларнинг айрим рейслари жадвалига ўзгартиришлар киритилаётгани ҳақида хабар берилган.

«Бу чора учиш-қўниш йўлагини капитал таъмирлаш билан боғлиқ. 2024 йил 1 майдан бошлаб таъмирлаш ишлари тугагунга қадар, маҳаллий вақт билан соат 22:00 дан 6:00 гача пойтахт аэропорти аэродроми самолётларни қабул қилиш ва учириш учун ёпилади», - дея аниқлик киритди аэропорт.

Аэропорт маъмурияти йўловчилардан саёҳат саналарини олдиндан ўзгартиришни ва авиакомпания маълумотлари хизматлари, аэропорт иловалари ва хизматлари, шунингдек, авиакомпаниялар томонидан юбориладиган билдиришномалар каби барча мавжуд маълумот манбаларидан фойдаланишни сўрайди.

Сўнгги хабарлар