Астана аэропорти 1 майдан бошлаб тунги вақтда ишламайди
ASTANА. Кazinform — Астана халқаро аэропортида учиш-қўниш йўлагида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан парвозларга ўзгартиришлар киритилади.

1 майдан бошлаб, таъмирлаш тугагунига қадар пойтахт аэропортида самолётларни қабул қилиш ва жўнатиш маҳаллий вақт билан соат 22:00 дан 6:00 гача тўхтатилади.
Астана аэропорти ҳар куни 200 дан ортиқ рейсларни амалга оширади.
Улар орасида тунги рейслар сони 100 га яқин. Ушбу рейслар сутканинг кундузги соатларига ўтказилади.
Шу муносабат билан Астанадан/Астанага парвозлар жадвалига ўзгартиришлар киритилмоқда.
“Йўловчилардан ўз саёҳатларини олдиндан режалаштиришлари ва авиакомпаниянинг ахборот хизмати, иловалар ва шунингдек, аэропорт эълонлари каби барча мавжуд маълумот манбаларидан фойдаланишлари сўралади”, — дейилади аэропорт хабарида.