08:36, 31 Январь 2023 | GMT +5
Астана аҳолиси спортнинг 10 тури бўйича «Бурқасин» фестивалида иштирок этиши мумкин
ASTANA. Kazinform – Бу йил 19 феврал куни Астана шаҳрида ҳар йили ўтказиладиган «Бурқасин-2023» қишки фестивали бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform.
Одатдагидек фестивалда ҳар ким иштирок этиши мумкин.
Мусобақалар спортнинг 10 тури бўйича ўтказилади: чанғи спорти, оғир атлетика, армрестлинг, белбоғли кураш, арқон тортиш, хоккей, қор нишонидан отиш, автоспорт, мотоспорт ва қишки футбол.
«Танловда барча соғлом ёшлар қатнашиши мумкин. Рўйхатдан ўтишда ўзингиз билан шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат бўлиши шарт», - дейилади шаҳар ҳокимлиги ахборотида.
Шуни таъкидлаш керакки, чанғи пойгаси учун рўйхатдан ўтиш ва бошланғич рақамлар ҳар бир ёш гуруҳи учун мусобақалар жадвалидан 30 дақиқа олдин берилади.
Ҳар бир ёш тоифасидаги ғолиб ва совриндорлар диплом, медал ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Фото: Астана шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати