Асқар Мусинов Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти бош директори бўлди

2023 йил 3 октябрда Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган Ислом Озиқ-овқат хавфсизлиги ташкилотининг (ИОХТ) 6-Бош Ассамблеяси қарори билан қозоғистонлик дипломат Асқар Мусинов 2024 йил 1 январдан бошлаб ИОХТ бош директори лавозимига сайланди, деб хабар беради Каzinform агентлиги ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Асқар Мусинов
Фото: ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

А.Мусинов Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигида турли лавозимларда ишлаган. Қозоғистон Республикасининг Миср, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Жанубий Африкадаги элчиси бўлган.

Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва масъул котиби лавозимларида ишлаган. ИОХТ Бош директори этиб тайинланишидан олдин у 2018-2023 йилларда Ислом ҳамкорлик ташкилотида фан ва технологиялар бўйича Бош котибнинг ўринбосари бўлган.

Сўнгги хабарлар