17:15, 31 Январь 2020 | GMT +6
Асқар Мамин РФ Ҳукумат раиси Михаил Мишустинни лавозими билан табриклади
ALMATY. Kazinform – ҚР Бош вазири Асқар Мамин Михаил Мишустинни РФ Ҳукумат раиси лавозимига тайинланиши билан табриклади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Фурсатдан фойдаланиб, Михаил Владимирович Мишустинни Россия Федерацияси Ҳукумат раиси лавозимига тайинланиши билан табриклайман, янги фаолиятида муваффақиятлар тилайман. Шунингдек, комиссияга муносиб раҳбарлик қилгани учун Тигран Саркисянга ва интеграция жараёнларини ривожлантиришда муваффақиятли иш олиб борган коллектив аъзоларига миннатдорчилик билдираман», - деди Асқар Мамин ЕОИИ Ҳукуматлараро кенгаш мажлисида.
Эслатиб ўтамиз, бугун Алматида Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари Ҳукуматлараро кенгаши мажлиси бўлиб ўтаётганини хабар қилгандик.
Муаллиф: Алма Муқанова