Асқар Акаев Қирғизистон парламентидан ўзига собиқ президент мақомини қайтаришни сўрамоқда
BISHKEK. Kazinform - Қирғизистоннинг собиқ давлат раҳбари Асқар Акаев мамлакат парламентига собиқ президент мақомини қайтаришни сўраб мактуб йўллади, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.
Жогорку Кенеш матбуот хизмати хабарига кўра, 5 сентябрь куни хат Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенешининг Конституциявий қонунчилик, давлат тузилиши, суд-ҳуқуқ масалалари ва регламенти қўмитасига келиб тушган.
Мазкур қўмита раиси, депутат Чўлпон Султонбекова бу масала кун тартибига дарҳол киритилмаганини таъкидлади.
- Кўриб чиқиш жараёни жуда узоқ жараёндир. Муаммо бир кунда ҳал этилмайди. Кеча парламентга хат келди, мен уни бугун эрталаб олдим. Савол сиёсийдир. Жогорку Кенеш коллегиал орган ҳисобланади. Кун тартибига киритиш ёки киритмаслик, шунингдек, кўриб чиқиш тартибининг бошқа жиҳатлари бўйича қарор биргаликда қабул қилинади, - деди депутат.
Эслатиб ўтамиз, Асқар Акаев 1990 йил 27 октабрдан 2005 йил 11 апрелгача Қирғизистон президенти бўлган. 2005 йилги лола инқилобидан сўнг у Россия Федерациясига кетган, ҳозирда ўша мамлактда истиқомат қилади ва илмий фаолият билан шуғулланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Республикаси Бош прокуратураси Асқар Акаевга нисбатан ваколат ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда иштирок этганлик, 1992 йил ва 2003 йилда Қумтўр лойиҳасини қайта кўриб чиқиш пайтида «Камеко» компанияси билан бош шартнома тузиш эпизодларига бепарволик қилганликда айбланган жиноят ишини тўхтатгани хабар қилинганди.
Муаллиф: Гулмира Абдраҳманова