09:12, 11 Март 2024 | GMT +5
Асиф Али Зардари иккинчи марта Покистон президенти этиб сайланди
ASTANA. Kazinform – Асиф Али Зардари Покистоннинг икки палатаси (Миллий ассамблея (қуйи палата) ва Сенат (юқори палата), шунингдек, тўртта минтақавий ассамблеялар)даги овоз бериш натижасида иккинчи марта мамлакат президенти этиб сайланди, деб ёзади Аnadolu.

The News International нашрининг ёзишича, президентлик сайловлари 8 февраль куни Покистонда умумий парламент сайловларидан кейин бўлиб ўтган.
Дастлабки натижаларга кўра, Покистон Халқ партияси (ПХП) ва Покистон мусулмон лигаси – Наваз қўшма номзоди Зардарий иккинчи марта Покистон президенти этиб сайланди.
Асиф Али Зардари 1955 йилда Карачида туғилган ва 2008-2013 йилларда президентлик қилган. Зардарийнинг рафиқаси 2007 йилнинг 27 декабрида худкушлик ҳужумида вафот этган.